21-Aprel, 2022-yil

Финляндиянинг элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов Финляндия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Хелсинки шаҳрида жойлашган) этиб тайинланган Илкка Ряйсянен, Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги департамент маслаҳатчиси Ансси Леино ҳамда Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жураевларни қабул қилди.


Учрашувда Ж. Урунов меҳмонларга Ўзбекистондаги Бизнес-омбудсман фаолияти ҳамда уни мамлакатимизда қулай бизнес сиёсатини шакллантиришдаги ўрни ҳақида сўзлаб берди.


Ўз навбатида Илкка Ряйсянен томонидан тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, IT саноати каби йўналишлар бўйича Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаб бориш таклифи билдирилди.


Шу билан бирга, ўзбек ва фин тадбиркорларининг икки давлат ҳудудларида ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ва уларга максимал даражада ёрдам кўрсатишда ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение