21-Aprel, 2022-yil

Тадбиркорлар ҳуқуқларини бузганлиги учун назорат қилувчи органнинг 14 нафар ходими маъмурий жавобгарликка тортилди ва 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясининг Жиззах минтақавий инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция) ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилдилар.

Ўрганишлар давомида, Инспекциянинг ходимлари томонидан 93 та ноқонуний ва текшириш тартибини бузган ҳолда тадбиркорларда текшириш ўтказилганлиги ҳамда 2 та ҳолатда тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари асоссиз равишда бузилганлиги аниқланди.

Бизнес-омбудсманнинг аралашувига кўра, Инспекциянинг 14 нафар ҳуқуқбузар ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилди, 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 

Мисол учун, “Future” МЧЖ (номи ўзгартирилган) фаолиятида Инспекциянинг ходимлари томонидан Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ҳолда текширув ўтказилиб, Жамият раҳбарига нисбатан қонун талабларига зид равишда маъмурий баённома тузилган.

Бизнес-омбудсманнинг Тақдимномасига асосан, юқоридаги тадбиркорларга нисбатан қўлланилган жарима жазоси бекор қилинди.

Маълумот учун: қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган текширувлар ноқонуний ҳисобланади. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение