13-Aprel, 2022-yil

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг мулкини ноқонуний олиб қўйиш ҳолатини олдини олди

Бизнес-омбудсман девонига Яккабоғ туманида фаолият юритувчи “Комилон” фермер хўжалиги ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ўрганишлар натижасига кўра, 2019 йилда туман ҳокимлиги томонидан фермер хўжалигига сутни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш учун ер майдони ажратилган. Фермер хўжалиги томонидан лойиҳанинг 50 фоиздан ортиғи амалга оширилган бўлишига қарамасдан, туман ҳокимининг 2022 йилдаги қарори билан ер ажратиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган.

Ваҳоланки, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ПФ-6243-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан фермер хўжалиги манфаатида Қарши туманлараро маъмурий судига шикоят киритилган ва натижада фермер хўжалиги манфаатига зид тарзда чиқарилган ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение