8-Aprel, 2022-yil

Меҳмонхона бизнеси вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Отельерлар уюшмаси вакиллари, меҳмонхона соҳасидаги 20 нафарга яқин тадбиркорлар, Бизнес-омбудсман ўринбосари Жамшид Урунов ҳамда масъул ходимлар иштирокида очиқ мулоқот форматида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан асосий мақсад – соҳадаги тадбиркорларнинг меҳмонхона йўналишидаги тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларини эшитишдир.


Тадбиркорлар ўз амалиёти ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, бугунги учрашув доирасида солиқ маъмуриятчилиги, банк тизими, мамлакатда туризм инфратузилмасини такомиллаштириш ва бошқа йўналишлар бўйича бир қатор таклифлар билдиришди.

Тадбиркорларнинг муаммолари Бизнес-омбудсман девони фаолияти доирасида ҳам ўрганиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилда Бизнес-омбудсманга меҳмонхона соҳасида фаолият кўрсатувчи 50 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари мурожаат қилган. Мурожаатларнинг аксарияти кредит ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга оид.


Тадбиркорлар билан бунга ўхшаш учрашувлар Бизнес-омбудсман томонидан доимий равишда ўтказилади ва улар ўз самарадорлигини кўрсатиб келмоқда. Хусусан, 2021 йилда тадбиркорларнинг таклифлари асосида қонунчиликдаги бир қатор эскирган чекловлар бекор қилинган эди.

Дунёда бугунги вазиятни инобатга олган ҳолда мамлакатимизга келадиган туристлар сони ошиши кутилмоқда ва улар учун ёқимли ва қулай шароит яратишда меҳмонхоналар катта ўрин эгаллайди. Таъкидлаш лозим, бугунги кунда мамлакатимизда 1327 та меҳмонхона, ҳостел ва бошқа турдаги турар жой мавжуд. Бугунги йиғилиш якунлари бўйича мазкур кўрсаткичларни келгусида ошириш, шунингдек, туризм бизнеси сифатини оширишга қаратилган таклифлар киритилиши режалаштирилган.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение