Чортоқ ва
Мингбулоқ туманларида жойлашган 95 та умумий овқатланиш корхоналари ва
кўнгилочар объектларининг раҳбарлари фаолиятидаги чекловлардан норози бўлиб
Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Хусусан,
Чортоқ ва Мингбулоқ туман ҳокимларининг фармойишлари билан ушбу туманлардаги
умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларининг фаолияти кечки соат
23.00дан кейин чекланган эди.
Таъкидлаш
лозим, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ,
барча тадбиркорлик субъектларига жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя
қилган ҳолда 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш ҳуқуқи берилган.
Бизнес-омбудсман томонидан Наманган вилояти ҳокимлигига Тақдимнома киритилиши натижасида Чортоқ ва Мингбулоқ туманларидаги тадбиркорлик субъектларининг
фаолиятидаги чеклов бекор қилинди.
Ҳурматли
тадбиркорлар, шунга ўхшаш ҳолатларга дуч келаётган бўлсангиз, мурожаатингизни
қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади: info@biznesvakil.uz.