9-Mart, 2022-yil

Шартнома бўйича етказилган зарарни тадбиркор фойдасига ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи “Service” МЧЖ (номи ўзгартирилган) хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича тўловларни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, аниқланишича, Жамият ва Жиззах шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўртасида транспорт хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузилган. Унга мувофиқ, Жамият томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлсада, кўрсатилган хизмат учун тўловлар амалга оширилмаган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига кўра, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда бу тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан Жамият манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилиб, суднинг 2022 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳисобидан Жамиятга етказилган зарарни қоплаб бериш белгиланди.  

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение