14-Fevral, 2022-yil

Тадбиркорга бузилган объекти учун компенсация белгиланишида кўмаклашилди

Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи ЯТТ “К.М.” мулкий ҳуқуқлари  Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан бузилганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш доирасида шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилиниб, тадбиркорга тегишли савдо дўкони бузилган. Таъкидлаш лозим, бузилган бино 67,3 млн сўмга баҳоланган. Бироқ, бузилган бино учун компенсация бюджетда маблағлар етишмаслиги важи билан тўланмасдан келинган.

Ваҳоланки, қонунчиликда олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза киритилиб, суднинг 2022 йил 6 январдаги хал қилув қарори билан Гулистон шаҳар ҳокимлигининг ҳисобидан тадбиркор фойдасига 67,3 млн сўмлик компенсация ундириш белгиланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение