2-Fevral, 2022-yil

Солиқни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти амалда тақдим этилмоқдами?

Самарқанд вилоятида тадбиркорлик фаолиятини юритаётган “Макон” МЧЖ (номи ўзгартирилган) солиқ қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича амалий ёрдам беришни сўраб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, маълум қилинишича, ҳудудий солиқ идораси томонидан Жамият фаолиятида ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида ер қаъридан фойдаланганлик учун 2 млрд сўмлик солиқ ҳисобланган. Бунда, ҳосил бўлган 2 млрд сўмлик солиқ қарзини бир йўла тўлаш оқибатида Жамият молиявий қийинчиликка учраши хавфи юзага келган.

Таъкидлаш лозим, Солиқ кодексида солиқ тўловчи бўлган тадбиркорларга солиқни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган бўлиб, юқоридаги ҳолат ушбу имкониятни бериш асосларидан бири сифатида белгиланган.

Шунга кўра, маҳаллий тадбиркорга амалий ёрдам бериш мақсадида Бизнес-омбудсман ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан олиб борилган ишлар натижасида, Жамият ҳосил бўлган солиқ қарзини бир йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение