11-Yanvar, 2022-yil

Бизнес-омбудсман ҳамда ДСБ томонидан ҳамкорликда тадбиркорга солиқни кечиктириб тўлашда кўмаклашилди

“Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК солиқ қарзларини кечиктириб тўлаш бўйича ёрдам кўрсатишни сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Корхона Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарни транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар билан таъминлашга ихтисослашган.

Таъкидлаш жоизки, Корхона томонидан коронавирус инфекциясини даволаш учун шифохоналар ҳамда бошқа йирик объектларни қуриш жараёнида хизмат кўрсатилган. Шу билан бирга, пандемия даврида қарздор ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмагани натижасида Корхона солиқ қарзларини тўлашда қийинчиликларга дуч келган.

Бизнес-омбудсман ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси томонидан олиб борилган ишлар натижасида Корхона вужудга келган солиқ қарзини кечиктириб тўлаш имкониятига эга бўлди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение