25.11.2021 йилда ANHOR.UZ
сайти орқали “Зарафшон дарёсининг
ўзанида қум ва шағални ноқонуний қазиб олиш давом этмоқда” сарлавҳали
мақоласи эълон қилинди.
Мақолада вилоят экология ходими Б.Муҳаммедовнинг
сўзлари келтирилиб, унга кўра, Зарафшон дарёсининг ўзанида ўзанни қўм-шағал
аралашмасидан тозалаш йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари
томонидан қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш учун, хусусан, дарё ўзаннинг чуқурлигини аниқ ўлчаш
учун борилганда, тадбиркор томонидан Бизнес-омбудсмандан
рухсат олиш зарурлигини таъкидланган.
Шунингдек, экология ходими
томонидан дарё ўзанидаги ҳолат экологлардан бошқа ҳеч кимни қизиқтирмаётганга
ўхшашлиги ва экология ходимларига ўзларининг бевосита вазифаларини бажаришга
қўйишмаётганлиги маълум қилинган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сонли ҳамда 2018 йил 27 июлдаги
ПФ-5490-сонли Фармонларига асосан,
2019 йил 1 ноябрдан бошлаб Давлат экология
қўмитасининг давлат инспекторлари дарёлар, сойлар, кичик дарё ва кўлларнинг
ўзанлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини тозалаш, шунингдек, уларнинг
қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида
ўтказиладиган тезкор тадбирлари Бизнес-омбудсманни улар ўтказилгандан сўнг Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона
тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали 24
соат ичида хабардор қилинади.
Мазкур қонун ҳужжати талабига
асосан Давлат экология қўмитаси юқоридаги назорат ваколатини бажаришда Бизнес-омбудсмандан рухсат олиши талаб
этилмайди, фақат ўтказилган текшириш бўйича хабардор қилиниши лозим.