15-Noyabr, 2021-yil

Қашқадарё вилоятида “Обнал иши” бўйича бўлиб ўтган судда тадбиркор ютиб чиқди

Шаҳрисабз шаҳрида фаолият юритувчи “Орзу” хусусий корхонаси (номи ўзгартирилган) Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси мансабдор шахсларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Аниқланишича, вилоят солиқ бошқармаси томонидан хусусий корхонанинг 2020 йил давомида тадбиркорлар билан тузган 7 та шартномаси қалбаки (кўзбўямачилик битими) деб ҳисобланган ва корхонага ушбу шартномалар асосида ҳисобга олинган 128 миллион сўмдан ортиқ қўшилган қиймат солиғи суммасини тўлаш талаби билдирилган. “Орзу” ХК томонидан юқоридаги шартномалар қалбаки эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганлигига қарамасдан, солиқ бошқармаси томонидан корхона ҳисобрақамидан 24 миллион сўмдан ортиқ маблағ ечиб олинган.

Солиқ кодексининг 14-моддасида ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят асосида Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг хусусий корхонага нисбатан 128 миллион сўмдан ортиқ ҚҚС ҳисоблаш билан боғлиқ ҳаракатлари суд томонидан қонунга хилоф деб топилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение