21-Oktabr, 2021-yil

Халқаро медиа холл доирасида учрашув ўтказилди

“Дунёда тадбиркорлик ривожланмасдан туриб, ривожланган давлатлар даражасига етган бирорта давлат йўқ.”


Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов

 


Бугун халқаро медиа холл доирасида “Қулай ишбилармонлик муҳити, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида мунозаралар ўтказилди.

Тадбирда, Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Лазиз Кудратов, Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов, “Корзинка.уз” таъсисчиси Зафар Хошимов, “Dekos” корхона директори Хасан Мамасаидовлар спикерлар сифатида иштирок этишди.


Ўз нутқида Дилмурод Касимов томонидан мамлакатимизда иқтисодий секторни ривожлантириш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш устувор вазифаларга айланганлиги алоҳида таъкидланди. Хусусан, сўнгги йилларда ўтказиладиган текшириш турлари кескин камайтирилди, тадбикорларнинг жавобгарлик масаласи либераллаштирилди, давлат томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор имтиёзлар берилди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида 2020 йилда 195 мингта, жорий йилнинг ўтган 9 ойида эса 147 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.


Ўз навбатида, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ўз фаолиятини бошлашига кўмаклашиш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига ортиқ аралашувнинг олдини олиш орқали ишбилармонлик муҳитини яхшилашда Бизнес-омбудсман институтининг ўрни ҳам қайд этилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение