14-Oktabr, 2021-yil

Бизнес-омбудсман тадбиркорга тегишли ер майдонини ноқонуний олиб қўйилишини олдини олди

“Осиё” НТМ (номи ўзгартирилган) мулкий ҳуқуқлари шаҳар ҳокимлиги томонидан бузилганлигидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг қарори билан 0,40 га ер майдонида мактабгача таълим муассасасини қуришга рухсат берилди. Қурилиш ишларини амалга ошириш учун барча ҳужжатлар мавжудлигига қарамасдан, ҳокимлик томонидан “Осиё” НТМга ер ажратиш тўғрисидаги қарори ноқонуний равишда бекор қилинди. 

Қонунчилик талабларига кўра, ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан олиб қўйилиши мумкин. Шу билан бирга, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз чиқарган қарорини ўзлари бекор қилиш ваколатига эга бўлмай, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Самарқанд туманлараро маъмурий судига киритилган шикоят аризаси натижасида, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг “Осиё” НТМга ер майдонини ажратиб бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш юзасидан қабул қилинган қарори ҳақиқий эмас деб топилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение