11-Oktabr, 2021-yil

Бизнес-омбудсман хуфиёна иқтисодиётга алоқадорликда асоссиз айбланган тадбиркорга ёрдам берди

“Файз” ХК (номи ўзгартирилган) томонидан сотиб олинган маҳсулотлар бўйича 829,5 миллион сўм ҚҚС суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилган. Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг ходимлари томонидан корхона фаолиятида камерал ва сайёр солиқ текширувлари ўтказилиб, уларнинг натижаси бўйича қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаган. 

Шунга қарамай, бошқарма ходими З.М. томонидан корхона хуфиёна иқтисодиёт билан шуғулланган тадбиркорлик субъектлари билан қалбаки ва кўзбўямачилик учун битимлар тузганлиги сабабли 829,5 миллион сўм ҚҚС суммасини ҳисобдан чиқариш тўғрисида асослантирилмаган хулоса тузилган. 

Шу билан бирга, ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар корхона мансабдор шахсларига нисбатан чора кўриш учун Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилоят бошқармасига юборилган. Ўтказилган суриштирувлар натижасида корхона фаолиятида ҚҚС тўлашдан бўйин товлаш ёки уни яширишда ифодаланган жиноят аломатлари ёки бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган ва тўпланган ҳужжатлар бошқармага қайтариб юборилган.

Солиқ кодексига кўра, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.

Агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли.

Бизнес-омбудсманнинг тадбиркор манфаатида судга киритилган даъво аризаси натижасида, Жиззах вилоят солиқ бошқармасининг “Файз” ХКга 829,5 миллион сўмдан ортиқ солиқ ҳисоблашдан иборат ҳаракати қонунга ҳилоф деб топилди ва 2021 йил 6 апрелдаги 30-сонли қарор ҳақиқий эмас деб топилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение