27-Sentabr, 2021-yil

Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида фаолият олиб борувчи тадбиркорнинг савдо шаҳобчаси ҳокимлик томонидан бузилиши юзасидан мурожаат тарқалган эди

Аниқланишича, тадбиркор М. Абдулхаевага Наманган шаҳар ҳокимининг 2021 йил 28 апрелдаги 316-сон қарори билан 650 кв. метр ер майдонининг 25 кв. метрига қурилган музқаймоқ ва салқин ичимликлар сотиш шаҳобчаси фойдаланишга ажратилган. Шунга қарамай, Наманган шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар Қурилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан жорий йилнинг май-июнь ойларида тадбиркор унга тегишли бино-иншоотлари бузилиши ва ободонлаштириш учун ажратилган ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиниши тўғрисида оғзаки огоҳлантирилган

Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Наманган вилояти ҳокимига мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш ва қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилиши тўғрисида Огоҳлантириш киритилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение