14-Sentabr, 2021-yil

Тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда янги ёндашув

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 август куни тадбиркорлар билан ўтказлиган Очиқ мулоқоти натижасида кўплаб тадбиркорлар ўз муаммоларига ечим топдилар. Шу билан бирга, тадбиркорларнинг таклифлари ва мурожаатлари асосида ишбилармонлик соҳасида тизимли камчиликларни бартараф этиш юзасидан Президент томонидан 7 та асосий йўналишлар бўйича вазифалар белгиланиб, ушбу йўналишларда тадбиркорларга бир қатор имтиёз ва афзалликлар тақдим этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.



Бугунда ишбилармонлик муҳитига таъсир этувчи бир қатор муаммоли масалаларнинг мавжудлигини инобатга олиб, ўтказилган Очиқ мулоқотнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Бухоро вилоятида “Bukhara cotton textile” МЧЖ қўшма корхонасида тадбиркорлар билан сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул Бизнес-омбудсман Д.Касимов ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари О.Рустамов бошчилигида ўтказилиб, унда 20 дан ортиқ йирик тадбиркорлик субъектлари иштирок этдилар.


Қабул доирасида иштирокчилар ўз масалалари ва тизимли муаммоларини билдириб, ушбу муаммоларни ҳал этиш юзасидан 65 таклиф белгиланиб олинди. Шу билан бирга келгуси 5 йил мобайнида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ислоҳотлар, шунингдек, уларни амалга оширишнинг Президент томонидан қайд этилган 7 устувор йўналишлар муҳокама қилинди.

Қайд этиш лозим, шунга ўхшаш сайёр қабуллар эндиликда ҳар ойда 2 маротаба республиканинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштириб олинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение