31-Oktabr, 2025-yil

Фарғонада назорат қилувчи орган ходимлари учун семинар ташкил этилди


Бизнес-омбудсман девони томонидан Фарғона вилояти Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги бош бошқармасида давлат архитектура назоратини ўтказувчи мансабдор шахслар учун ўқув семинари ташкил этилди.


Тадбирнинг асосий мақсади соҳа ходимларининг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартиб-қоидаларига риоя қилинишини таъминлашдан иборат бўлди.


Семинарда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан  тадбиркорлик фаолиятини асоссиз текширувлардан ҳимоялаш ва давлат назоратини самарали ташкил этишда зарур бўлган қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение