
Бизнес-омбудсман девони томонидан Фарғона вилояти Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги бош бошқармасида давлат архитектура назоратини ўтказувчи мансабдор шахслар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади соҳа ходимларининг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартиб-қоидаларига риоя қилинишини таъминлашдан иборат бўлди.

Семинарда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини асоссиз текширувлардан ҳимоялаш ва давлат назоратини самарали ташкил этишда зарур бўлган қонун ҳужжатлари талаблари ҳақида батафсил маълумот берилди.
