Бизнес-омбудсман
тадбиркорнинг мулкий ҳуқуқи бузилиши юзасидан Қарши шаҳар ҳокимлигига нисбатан
киритилган даъво бўйича судда ютди. Қарши туманлараро иқтисодий судининг қарори
билан Қарши шаҳар ҳокимлигига “Давр” (номи ўзгартирилган) МЧЖнинг
бузилган объекти учун 226 057 000 сўм миқдорида компенсация тўлаб бериш
мажбурияти юклатилди.
Қарши шаҳрида фаолият
юритувчи “Давр” МЧЖга тегишли ёшлар маркази ва цех биносининг бир қисми давлат
ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилганлиги даъво учун сабаб бўлган. Жамият
томонидан компенсация тўлаш юзасидан ҳокимликка йўлланган мурожаатлари натижа
бермаган.
Эслатиб ўтамиз, зарарлар бозор қиймати бўйича дастлабки ва тўлиқ
қопланмагунча, олиб қўйилаётган ер
участкасида жойлашган бино ва иншоотларни бузилишига йўл қўйилмайди. Бунга
кўчмас мулк объектининг бозор қиймати, юридик шахсларнинг янги жойга кўчиши
билан боғлиқ харажатлар, шунингдек бой берилган фойда киради.