9-Oktabr, 2025-yil

Жиззахда тадбиркорлар билан мулоқот: муаммолар ўрганилди ва назоратга олинди


Бизнес-омбудсман девони тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тизимли ишларни давом эттирмоқда.


Шу мақсадда, жорий йилнинг 8 октябрь куни Жиззах вилоятининг Арнасой туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.


Учрашувда Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов, Бизнес-омбудсман девони бош инспектори С.Усманов ҳамда вилоят Адлия бошқармаси раҳбари А.Эргашев қатнашди.


Мулоқот давомида туманда фаолият юритаётган бир гуруҳ тадбиркорларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва мурожаатлари тингланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение