19-Sentabr, 2025-yil

Тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимояси – устувор вазифа!

 

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Давлат ёнғин назорати органлари мансабдор шахслари учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади соҳа ходимларининг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартиб-қоидаларини тўғри қўллаш кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

 

Семинарда Бизнес-омбудсман ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, тадбиркорлик фаолиятини асоссиз текширувлардан ҳимоялаш ва давлат назоратини самарали ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

 

Тадбир давомида давлат хизматчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар учун белгиланган одоб-ахлоқ меъёрлари, тадбиркорлик муҳитида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга доир тушунтиришлар берилди.

 

Бу каби тадбирлар давлат назорати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларига қатъий амал қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение