22-Avgust, 2025-yil

Журналистларга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари тушунтирилди

Бугун, Тошкент вилоятида "Коррупция хавфларни камайтиришда суриштирув журналистикасининг ўрни: тадқиқотлар, ҳуқуқий контекст ва амалий ўқувлар" мавзусидаги семинар-тренингга старт берилди.

30 дан ортиқ ОАВ вакиллари иштирок этаётган семинарда халқаро ва маҳаллий экспертлар томонидан коррупцияга қарши курашишда журналистик суриштирувларни сифатини ошириш, қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш механизмлари бўйича маълумот берилмоқда.

Тренингда шунингдек, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича юртимизда яратилган механизмлар: "Ягона давлат назорати" ахборот тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.

Олинган билим ва кўникмалар журналистлар учун тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига оид  материаллар тайёрлашда  муҳим аҳамият касб этади. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение