6-Avgust, 2025-yil

Текширув тартибини бузган текширувчи жавобгарликка тортилди

Элликқалъа туманида фаолият юритувчи фермер хўжалик фаолиятида ўтказилган текширишдан норози бўлиб мурожаат қилди.

 

Мурожаатни ўрганиш жараёнида Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фермер хўжалигининг сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан текширув ўтказилганлиги аниқланди.

 

Бироқ, текшириш жараёнида бир қатор қонунбузарликлар, хусусан, фермер хўжалиги вакилларини текширишга жалб қилмаслик, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмаслик ва уларнинг иштирокисиз текшириш далолатномасига маълумотларни киритиш ҳолатлари кузатилган. Қолаверса, текширув якуни бўйича фермер хўжалигига 46 млн сўм жарима санкцияси ҳисобланган.

 

Бизнес-омбудсман девони томонидан текшириш ўтказиш тартиблари бузилганлиги аниқланди ва мазкур ҳолат юзасидан айбдор шахсга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди.

 

Шунингдек, иқтисодий суд томонидан инспекция томонидан текширув якуни бўйича ҳисобланган 46 млн сўм бекор қилинди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение