Қонунчиликка мувофиқ,
тадбиркорларнинг аризалари давлат органига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун
ичида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда
кўриб чиқилади. Белгиланган муддатни бузиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 43-моддасига мувофиқ мансабдор шахсга нисбатан жарима солиш
учун асос бўлади.
Бизнинг амалиётимизда
давлат органлари томонидан тадбикорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
муддатларини бузиш ҳолатлари аниқланади.
Хусусан, Нукус шаҳрида
фаолият кўрсатувчи “Автотранс ХХХ” МЧЖ (номи ўзгартирилган) томонидан
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигига мурожаат юборилган, аммо
мурожаат белгиланган муддатда кўрилмаган.
Ҳудди шундай ҳолатга
Қонликўл туманида фаолият кўрсатувчи “GREEN WORLD” МЧЖ ҳам учраган. Жамиятнинг
ер майдонини қайтариб бериш юзасидан мурожаати Қонликўл туман ҳокимлигига
юборилган.
Икки ҳолат юзасидан
Бизнес-омбудсман томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири ва
Қонликўл тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди. Натижада, жиноят ишлари бўйича Нукус
шаҳар ва Қонликўл тумани судларининг қарорлари билан юқоридаги мансабдор
шахсларга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.