11-Avgust, 2021-yil

Тадбиркорга нисбатан нотўғри ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди

Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Company” МЧЖ (номи ўзгартирилган) сув таъминоти учун ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ходимлари томонидан текширув давомида сув ҳисоблагичи носозлиги аниқланган ва уларнинг талабига кўра сув ҳисоблагич алмаштирилган. Сув ҳисоблагични носозлиги сабабли Жамиятга нисбатан 7 миллион сўмлик қарздорлик нотўғри ҳисобланган. 

Бизнес-омбудсман томонидан сув ҳисоблагич “Company” МЧЖнинг айбисиз носоз бўлганлиги исботланди. Натижада нотўғри ҳисобланган қарздорлик бекор қилиниб, Жамият томонидан сарфланган сув миқдори олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение