11-Iyul, 2025-yil

Тадбиркорга асоссиз ҳисобланган электр энергияси қарздорлиги бекор қилинди

 Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор электр энергияси бўйича асоссиз ҳисобланган қарздорликни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, тадбиркорнинг электр энергияси истеъмоли нотўғри ҳисоб-китоб қилинган. Яъни ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига нотўғри киритилиши оқибатида 65,7 миллион сўм асосий қарздорлик ва 19,2 миллион сўм пеня ҳисобланган.

 

Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида тадбиркорга асоссиз ҳисобланган жами 84,9 миллион сўм қарздорлик тўлиқ бекор қилинди.

 

Ҳурматли тадбиркорлар, агар сиз ҳам шу каби муаммоларга дуч келсангиз, бизга мурожаат қилишингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение