Қашқадарё вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркор электр энергияси бўйича асоссиз ҳисобланган қарздорликни бекор қилишда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.
Аниқланишича, тадбиркорнинг электр энергияси истеъмоли нотўғри
ҳисоб-китоб қилинган. Яъни ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари Электр энергиясини
ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига нотўғри киритилиши
оқибатида 65,7 миллион сўм асосий қарздорлик ва 19,2 миллион сўм пеня
ҳисобланган.
Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида тадбиркорга
асоссиз ҳисобланган жами 84,9 миллион сўм қарздорлик тўлиқ бекор қилинди.
Ҳурматли тадбиркорлар, агар сиз ҳам шу каби муаммоларга дуч
келсангиз, бизга мурожаат қилишингиз мумкин.