4-Avgust, 2021-yil

Бизнес-омбудсман ёрдамида тадбиркорнинг 6 йиллик муаммоси ҳал қилинди

Бизнес-омбудсман тадбиркорнинг мулкий ҳуқуқи бузилиши юзасидан Қарши шаҳар ҳокимлигига нисбатан киритилган даъво бўйича судда ютди. Олий суд қарори билан Қарши шаҳар ҳокимлигига Қарши шаҳрида фаолият юритувчи “Севинч” (номи ўзгартирилган) ХКнинг бузилган объекти учун компенсация тўлаб бериш мажбурияти юклатилди. 

Аввалроқ,  Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор фойдасига компенсация ундириш юзасидан киритилган даъво аризалар Қарши туманлараро ва Қашқадарё вилоят иқтисодий судлари томонидан рад этилган. Тадбиркорга тегишли объект фақат қисман бузилганлиги даъво аризаларни рад этиш учун асос бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорларни қабул қилишга фақат олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказилганидан сўнг йўл қўйилади.

Шу билан бирга, зарарлар бозор қиймати бўйича дастлабки ва тўлиқ қопланмагунча, олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган бино ва иншоотларни бузилишига йўл қўйилмайди. Бунга кўчмас мулк объектининг бозор қиймати, юридик шахсларнинг янги жойга кўчиши билан боғлиқ харажатлар, шунингдек бой берилган фойда киради. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение