29-Iyul, 2021-yil

Коррупцияга қарши курашишга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда БМТТД дастури иштирокида “Коррупцияга қарши курашишнинг устувор масалалари” мавзусидаги халқаро конференцияси ташкил этилди. Мазкур тадбирда Бизнес-омбудсман Д. Касимов ҳам иштирок этди. 


Конференция доирасида Д. Касимов Бизнес-омбудсман томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан нутқ сўзлади. Жумладан, Истанбул ҳаракатлар дастури 4-раунд мониторинги натижасида берилган тавсиялар доирасида, Бизнес-омбудсман томонидан бизнеснинг коррупцияга қарши курашиш хартияси ишлаб чиқилганлиги айтилди. 


Шу билан бирга, коррупцияга қарши курашиш соҳасида, Бизнес-омбудсман Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Коррупцияга қарши курашиш тармоғи бошқарув гуруҳи билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Ундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари давлат органлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган коррупция фактлари тўғрисидаги маълумотларни Бизнес-омбудсманга аноним равишда хабар қилиш учун платформа (бот) ишлаб чиқилганлиги қайд этилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение