28-Iyul, 2021-yil

Назорат қилувчи органнинг 15 нафар инспектори ноқонуний текширувлар ўтказганлиги учун айбдор деб топилди

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятидаги текширувларни қонунийлиги юзасидан доимий равишда Бизнес-омбудсман томонидан мониторинг ўтказилади. Навбатдаги мониторинг натижасида, Андижон вилоят Транспорт бошқармаси ва бошқармани туман-шаҳар бўлимларининг 15 нафар инспекторлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ноқонуний текширувлар ўтказилганлиги аниқланди.

Хусусан, текширувлар Бизнес-омбудсманни хабардор қилмаган ҳолда ва Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан ўтказилган. Шу билан бирга, текширувчилар тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномаларга эга бўлмаган.

Маълумки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс билан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш маъмурий жавобгарликка тортиш учун сабаб бўлиши белгиланган.

Шунга асосан, Бизнес-омбудсман томонидан мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан юқоридаги инспекторларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, судга юборилди. Натижада, суднинг қарорига асосан бошқарманинг 15 нафар инспекторлари айбдор деб топилди. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение