7-May, 2025-yil

Сирдарёда назорат қилувчи органлар ходимларининг малакаси оширилди


Жорий йилнинг 5-6 май кунлари Сирдарё вилоятида тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тартиби ва текширувчиларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларига доир ўқув-семинар бўлиб ўтди.


Ушбу икки кунлик малака ошириш курсида вилоятдаги барча назорат қилувчи органларнинг текшириш ҳуқуқига эга ходимлари иштирок этдилар.


Семинар давомида амалиётдаги муаммоли ҳолатлар юзасидан берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб қайтарилди. Шунингдек, текширув ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномага эга ходимларга текширувларни «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш тартиби кўргазмали равишда тушунтирилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение