24-Aprel, 2025-yil

Янги боғларни барпо этишни молиялаштириш тартиби белгиланди

 Ҳукумат қарори (255-сон, 23.04.2025 й.) билан “Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

 

Низомга кўра, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларга тижорат банки томонидан кредит маблағлари Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

 

Кредит маблағлари кредит олувчига қуйидаги миқдорларда ажратилади:

 

1 босқичда – ер майдонини экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача;

 

2 босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача;

 

3 босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача;

 

4 босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи.

 

Бунда янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича лойиҳанинг техник-иқтисодий асосида кўзда тутилган ер майдонига мутаносиб равишда, аммо 1 гектарга кўпи билан БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение