
Ҳукумат қарори (255-сон, 23.04.2025 й.) билан “Республикада янги боғларни барпо этишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштириш тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, лойиҳаларни амалга оширувчи тадбиркорларга
тижорат банки томонидан кредит маблағлари Марказий банкнинг асосий ставкасидан
4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7
йил муддатга ажратилади.
Кредит маблағлари кредит олувчига қуйидаги миқдорларда
ажратилади:
1 босқичда – ер майдонини экишга тайёрлаш учун имтиёзли
кредитнинг 10 фоизигача;
2 босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли
кредитнинг 40 фоизигача;
3 босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига
имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача;
4 босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш
харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи.
Бунда янги боғ ва узумзорларни барпо этиш ҳамда мева ва узум
маҳсулотларини замонавий саралаш, қадоқлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича
лойиҳанинг техник-иқтисодий асосида кўзда тутилган ер майдонига мутаносиб
равишда, аммо 1 гектарга кўпи билан БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда
имтиёзли кредитлар ажратилади.