3-Aprel, 2025-yil

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ходимлари учун ўқув-семинар ташкил этилди

Бугун, 3 апрель куни Бизнес-омбудсман девони Текширувларни мувофиқлаштириш шуъбаси масъул ходимлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вакиллари учун ўқув-семинар ташкил этди.


Семинар давомида 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони ижроси муҳокама қилинди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар. 


Ўқув-семинар давомида Бизнес-омбудсман тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мунтазам равишда мониторинг қилиши, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланса, тегишли чоралар кўриши алоҳида таъкидланди. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение