
Бугун, 3 апрель куни Бизнес-омбудсман девони Текширувларни мувофиқлаштириш шуъбаси масъул ходимлари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вакиллари учун ўқув-семинар ташкил этди.
Семинар давомида 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон Фармони ижроси муҳокама қилинди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўқув-семинар давомида Бизнес-омбудсман тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мунтазам равишда мониторинг қилиши, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланса, тегишли чоралар кўриши алоҳида таъкидланди.