1-Aprel, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девонида UNODC билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди


Бугун, 1 апрель куни Бизнес-омбудсманда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) вакили билан учрашув ташкил этилди.

 

Мазкур учрашувда томонлар яширин иқтисодиётни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришда коррупциявий омилларни камайтиришга қаратилган таклифларни муҳокама қилдилар.

 

Муҳокамалар давомида Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мамлакатда инвестициявий жозибадорликни ошириш борасида келгусидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение