28-Mart, 2025-yil

Урганчда тадбиркорлар учун сайёр қабул ўтказилди

 Бизнес-омбудсман девони, вилоят солиқ бошқармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида Урганч шаҳрида ҳудуддаги кичик бизнес субъектлари учун сайёр қабул ташкил этилди.

 

Асосий мақсади тадбиркорларнинг муаммоларини бевосита ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат. Мулоқот давомида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун зарур бўлган бир қатор муҳим масалалар кўтарилди.

 

Хусусан, тадбиркорларга молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бизнесни зарур инфратузилма билан таъминлаш, ички бозорда соғлом рақобат муҳитини яратиш, хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш ва тадбиркорлар фаолиятига тўсиқларни камайтириш каби масалалар муҳокама марказида бўлди.

 

Сайёр қабул давомида тадбиркорлар ўзларининг долзарб муаммоларини, шунингдек, тизимли муаммоларни ҳам муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар. 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение