8-Iyul, 2021-yil

“Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан расмий баёнот

“Kun.uz” сайти орқали “Реклама тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси: тадбиркорларнинг бўйнига арқон, оёғига кишанми? номли мақола эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши жараёнида, лойиҳа ташаббускори томонидан Бизнес-омбудсман билан тегишли тартибда келишилмаган.

Таъкидлаш жоиз, 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунига асосан, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатувчи масалаларга доир лойиҳалар Бизнес-омбудсман билан мажбурий тартибда келишиши белгиланган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мазкур қонун лойиҳаси бўйича Бизнес-омбудсманнинг хулосаси талаб этилса, тақдим этилган лойиҳа тадбиркорлик фаолиятига таъсири нуқтаи назаридан кўриб чиқилиб, қисқа муддатларда хулоса берилиши таъминланади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение