8-Iyul, 2021-yil

Бизнес-омбудсман Литвалик қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассислар билан учрашди

Жорий йилнинг 7 июль куни Дилмурод Касимов Литва Республикасидан келган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассислар А. Мицейкене ва М. Куклиерус билан учрашди. 


Учрашув давомида Д. Касимов меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсман институтининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлирини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолияти билан таништирди. Шу билан бирга, мутахассисларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари, шунингдек, хорижий инвесторлар учун яратилаётган шароитлар тўғрисида сўзлаб берилди. Учрашув давомида, томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида яқин мулоқот ўрнатиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.


Учрашув натижасида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, ушбу соҳада икки мамлакат мутахассислари ўртасида тажриба алмашишга қаратилган қўшма тадбирлар ва дастурларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.



Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение