28-Fevral, 2025-yil

ПҚ–104-сон қарори бўйича хизмат кўрсатувчи тадбиркорларга 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкаси 2028 йилгача узайтирилди

 “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-78-сон, 27.02.2025 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

 

хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш;

соҳада 3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;

52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.

 

Президентнинг 2022 йил 27 январдаги ПҚ–104-сон қарорида (https://lex.uz/docs/5840284)назарда тутилган хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилди.

 

2025 йилда қуйидаги миқдорида кредит маблағлари йўналтирилади:

 

хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм;

хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5 триллион сўм.

 

Ҳудудларда 2025 йилда қуйидаги 652 та драйвер лойиҳаларни инфратузилма билан таъминлаш учун 1 триллион сўм йўналтирилади:

 

72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари;

62 та замонавий қиёфадаги истироҳат боғлари;

154 та туну кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик йўналишларга ихтисослашган савдо ва кўнгилочар кўчалар;

364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектлари.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение