
“Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-78-сон, 27.02.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йилда хизматлар соҳасини
ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
хизматлар ҳажмини 15 фоизга ошириш;
соҳада 3 миллион кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш;
52,2 мингта хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.
Президентнинг 2022 йил 27 январдаги ПҚ–104-сон қарорида
(https://lex.uz/docs/5840284)назарда тутилган хизматлар кўрсатувчи
тадбиркорларга 1 фоизлик ижтимоий солиқ ставкасининг амал қилиш муддати 2028
йил 1 январгача узайтирилди.
2025 йилда қуйидаги миқдорида кредит маблағлари
йўналтирилади:
хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 триллион сўм;
хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун девелоперлар
орқали тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни лизингга беришга 4,5
триллион сўм.
Ҳудудларда 2025 йилда қуйидаги 652 та драйвер лойиҳаларни
инфратузилма билан таъминлаш учун 1 триллион сўм йўналтирилади:
72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари;
62 та замонавий қиёфадаги истироҳат боғлари;
154 та туну кун фаолият юритадиган туризм ва гастрономик
йўналишларга ихтисослашган савдо ва кўнгилочар кўчалар;
364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектлари.