7-Fevral, 2025-yil

Бизнес-омбудсман девони «Яшил макон» лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

 

Юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси изчил давом этмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида турли тадбирлар, жумладан, дарахт экиш акциялари ўтказилмоқда. Бугун Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам ушбу хайрли ташаббусга ўз ҳиссаларини қўшиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экдилар.

 

Дарахт экиш – бу нафақат табиатга, балки жамиятимизга ҳам фойда келтирадиган эзгу ишдир. Дарахтлар ҳавони тозалайди, кислород ишлаб чиқаради, иқлимни юмшатади. Шунингдек, улар атроф-муҳит гўзаллигини таъминлаб, инсонларга эстетик завқ беради.

 

Бизнес-омбудсман девони ходимларининг ушбу акцияда иштирок этиши – уларнинг экологик масъулиятни ҳис қилишлари ва юртимизнинг яшил ва обод бўлишига ўз ҳиссаларини қўшиш истагининг ифодасидир.

 

«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги бу каби тадбирлар нафақат Бизнес-омбудсман девонида, балки унинг ҳудудий шуъбаларида ҳам мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

 

Бизнес-омбудсман девони жамоаси барчани «Яшил макон» лойиҳасига қўшилишга, ўз ҳудудларини обод қилишга ва табиатни асрашга чақиради.


Биласизми?

 

Охирги йилларда глобал ҳарорат 1,5°C га кўтарилди. Бу эса, ўз навбатида, қурғоқчилик, сув тошқини ва бошқа табиий офатларнинг кескин кўпайишига олиб келмоқда.

 

Ҳар йили 10 миллион гектардан ортиқ ўрмон йўқ қилинмоқда. Бу эса, биохилма-хилликнинг камайишига, иқлим ўзгаришининг янада кучайишига ва тупроқ эрозиясига олиб келмоқда.

 

Жаҳон соғлиқни ташкилоти маълумотларига кўра, ҳавонинг ифлосланиши натижасида ҳар йили 7 миллионга яқин одам вафот этмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётини ривожлантириш учун хусусий мулк эгалиги, тадбиркорлик ва хусусий секторнинг ривожланиши шарт.

Text to speech
Звуковое сопровождение