Юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси изчил давом
этмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида турли тадбирлар, жумладан, дарахт экиш
акциялари ўтказилмоқда. Бугун Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам ушбу хайрли
ташаббусга ўз ҳиссаларини қўшиб, манзарали ва мевали дарахт кўчатларини
экдилар.
Дарахт экиш – бу нафақат табиатга, балки жамиятимизга ҳам
фойда келтирадиган эзгу ишдир. Дарахтлар ҳавони тозалайди, кислород ишлаб
чиқаради, иқлимни юмшатади. Шунингдек, улар атроф-муҳит гўзаллигини таъминлаб,
инсонларга эстетик завқ беради.
Бизнес-омбудсман девони ходимларининг ушбу акцияда иштирок
этиши – уларнинг экологик масъулиятни ҳис қилишлари ва юртимизнинг яшил ва обод
бўлишига ўз ҳиссаларини қўшиш истагининг ифодасидир.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги бу каби тадбирлар нафақат
Бизнес-омбудсман девонида, балки унинг ҳудудий шуъбаларида ҳам мунтазам равишда
ўтказиб келинмоқда.
Бизнес-омбудсман девони жамоаси барчани «Яшил макон»
лойиҳасига қўшилишга, ўз ҳудудларини обод қилишга ва табиатни асрашга чақиради.
Биласизми?
Охирги йилларда глобал ҳарорат 1,5°C га кўтарилди. Бу эса, ўз
навбатида, қурғоқчилик, сув тошқини ва бошқа табиий офатларнинг кескин
кўпайишига олиб келмоқда.
Ҳар йили 10 миллион гектардан ортиқ ўрмон йўқ қилинмоқда. Бу
эса, биохилма-хилликнинг камайишига, иқлим ўзгаришининг янада кучайишига ва
тупроқ эрозиясига олиб келмоқда.
Жаҳон соғлиқни ташкилоти маълумотларига кўра, ҳавонинг
ифлосланиши натижасида ҳар йили 7 миллионга яқин одам вафот этмоқда.