28-Yanvar, 2025-yil

Тадбиркорлик субъектига ортиқча ҳисобланган пул маблағи қайтарилди ва кредит шартномаси муддати узайтириб берилди

Бизнес-омбудсманга “Забардаст” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги томонидан кредит шартномасининг пролонгация қилиниши ҳамда кредит графигидан ортиқча ундирилган пул маблағи қайтарилишида амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилинган.

Аниқланишича, “Агробанк” АТБ Навоий вилоят бошқармаси томонидан “Забардаст” фермер хўжалигига томчилатиб суғориш технологиясини сотиб олиш учун 40 476 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган.

Ўрганиш давомида кредит графигидан ортиқча ҳисобланган 1371,4 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи тадбиркор ихтиёрига қайтарилиши ҳамда
кредит шартномаси муддатини узайтириш масаласидаги фермер хўжалигининг мурожаати ижросиз қолдирилганлиги маълум бўлди.

Вакил девони ходимлари аралашуви билан “Агробанк” АТБ Навоий вилоят бошқармаси томонидан “Забардаст” фермер хўжалигига кредит графигидан ортиқча ҳисобланган 1371,4 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи тадбиркор ҳисоб-рақамига қайтарилиши ҳамда кредит шартномаси муддати 2 йил муддатга пролонгация қилиниши таъминланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Мураккаб иқтисодий ўзгаришлар шароитида тадбиркорлар фаолиятидаги ҳар қандай тўсиқ ва чекловлар олиб ташланса, уларга ҳақиқий ёрдам берган бўламиз

Text to speech
Звуковое сопровождение