20-Yanvar, 2025-yil

Фермерлар диққатига! Пахта сотишда янги имкониятлар ва субсидиялар

2025 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-7-сонли Фармони қабул қилинди.

 

Унга кўра, 2025 йил ҳосилидан бошлаб:

 

Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси календарь йилининг 1 ноябрь кунида пахта толасининг Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсининг бошланғич нархини аниқлаб, Биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилади;

 

фьючерс шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги йилнинг 1 июнигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида биржада эркин шаклланадиган, бироқ эълон қилинган бошланғич нархдан паст бўлмаган нархда тузилади;

 

пахта хомашёсини ўз маблағидан ёки тижорат кредит ҳисобидан етиштириб биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение