2025 йил 17 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-7-сонли Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 2025 йил ҳосилидан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси календарь
йилининг 1 ноябрь кунида пахта толасининг Нью-Йорк биржасидаги фьючерс
котировкаларининг охирги 6 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда
келгуси йил ҳосили учун пахта хомашёсининг бошланғич нархини аниқлаб, Биржанинг
расмий веб-сайтида эълон қилади;
фьючерс шартномалари календарь йилнинг 1 ноябридан кейинги
йилнинг 1 июнигача хўжаликлар ва қайта ишловчилар ўртасида биржада эркин
шаклланадиган, бироқ эълон қилинган бошланғич нархдан паст бўлмаган нархда
тузилади;
пахта хомашёсини ўз маблағидан ёки тижорат кредит ҳисобидан
етиштириб биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг
10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.