3-Yanvar, 2025-yil

Тадбиркорларни мажбурий ҳомийликка жалб қилиш тақиқланади

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида тадбиркорлар фаолиятига аралашувлар бўлаётгани, улар мажбурий ҳомийликка жалб қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.


“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасига кўра, давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.


Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.


❗️Ҳурматли тадбиркорлар!


Агар фаолиятингиз давомида мажбурий ҳомийликка жалб этиш ҳолатларига учраётган бўлсангиз,

1100 қисқа рақами орқали Бизнес-омбудсманга мурожаат қилишингиз сўралади. 

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение