26-Dekabr, 2024-yil

Асосссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди

Фарғона вилоятида фаолият юритувчи "Умид сервис" (номи ўзгартирилган) хусусий корхонаси ортиқча ҳисобланган қарздорлик ва пенядан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

 

Маълум бўлишича, корхона ҳисоб варағида 12 млн сўм қарздорлик ва 38 млн сўм ортиқча тўлов кўрсатилган. Аммо Қувасой шаҳар солиқ инспекцияси эса корхонанинг аслида 50 млн сўм солиқ қарзи ва 36 млн сўм пеня борлигини таъкидлаган.

 

Бизнес-омбудсман девони аралашуви натижасида, тадбиркорнинг ҳисоб варағига акциз солиғи бўйича хатолик билан киритилган солиқ қарздорлиги ва унга ҳисобланган пеня солиқ органи томонидан бекор қилинди ва тадбиркорнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Вакил (Бизнес-омбудсман)

Ҳозирги ислоҳотларнинг муҳим жиҳати тадбиркорлардан камчилик излаб, уларни жазолаш эмас, балки ишни тўғри ташкил қилишни ўргатишдан иборатдир

Text to speech
Звуковое сопровождение