8-Dekabr, 2024-yil

Навоийда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

 

Жорий ҳафтада "Навоий" эркин иқтисодий зонасида тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи А.Дўстёров ва бошқа масъул шахслар иштирок этдилар.

 

Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ва ечим топиш имкониятига эга бўлдилар. Бизнес-омбудсман ва божхона ходимлари ҳар бир мурожаатни диққат билан тингладилар ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Шавкат Мирзиёв

Ўзбекистон Республикаси Президенти

“Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракати орқага қайтариб бўлмайдиган катта кучга айланди. Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи”

Text to speech
Звуковое сопровождение