
Жорий ҳафтада "Навоий" эркин иқтисодий зонасида
тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда
Бизнес-омбудсман ўринбосари Ж.Урунов, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи
А.Дўстёров ва бошқа масъул шахслар иштирок этдилар.
Тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммоларни очиқ муҳокама қилиш ва ечим топиш имкониятига эга бўлдилар. Бизнес-омбудсман ва божхона ходимлари ҳар бир мурожаатни диққат билан тингладилар ва уларни ҳал этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.